Филиппинларда тайфун қурбонлари сони 188 нафарга етди
Филиппинларда юз берган «Калмаэги» тайфуни қурбонлари сони 188 нафарга етди, деб хабар беради ТАСС.

Маълум қилинишича, энг кўп ҳалок бўлганлар 139 нафар бўлиб, Себу оролида қайд этилган. Шунингдек, 96 киши жароҳат олиб, яна 135 киши эса беъдарак йўқолган.
Тайфун Филиппинларнинг 8 вилоятида 2,2 миллиондан ортиқ аҳолини қамраб олган, бир неча юз минг киши уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Ҳозирда, 53 та аҳоли пунктлари фавқулодда ҳолат режимида. Мамлакат президенти Фердинанд Маркос миллий офат ҳолати режими эълон қилди.




