Энди чиройли авторақамларни аукционсиз сотиб олиш мумкин
Ўзбекистонда чиройли рақамлар учун аукционлар бекор қилинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 4 сентябрдаги қарорида қайд этилган.
Жорий этилган янги тартибга кўра, 1–3 тоифага кирувчи рақамлар «Safe Road YHXX» платформаси орқали сотилади.
Рақамларнинг тўлов миқдори:
• жисмоний шахслар учун БҲМнинг 17 баравари (7 млн сўм);
• юридик шахслар учун эса БҲМнинг 25 баравари (10,3 млн сўм) ни ташкил этади.
Шунингдек маълум қилинишича, эндиликда барча тўловлар онлайн тарзда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг 1 январидан бошлаб илова орқали исмли автомобил рақамларини харид қилиш мумкин бўлади.