Ўзбекистонда 50 йил аввал ишлаб чиқарилган автомобилларни ҳайдаш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда 50 йил аввал ишлаб чиқарилган автомобиллардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор лойиҳасида таклиф этилди.

Ҳужжатга кўра, 2026-йил 1-январдан, ишлаб чиқарилган муддати 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланади.

Шу ўринда, фойдаланишдан чиқарилиши керак бўлган «антиквар» автомототранспорт воситалари бундан мустасно.

Бундан ташқари, умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ бўлган N3 ва O4 тоифадаги юк ташувчи ва махсус транспорт воситалари ҳамда очиқ конларда (карьер) ишловчи ўзиағдарувчи юк автомобиллари, шунингдек, «антиквар» автомобиллар учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили март ойида «Энг намунали йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланган ҳудуд» кўрик-танловини ўтказиб бориш хам таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон