Туркия Грузиядаги самолёт ҳалокатида 20 нафар ҳарбийнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади
Туркия Миллий мудофаа вазирлиги Грузияда C-130 ҳарбий-транспорт самолёти қулаши оқибатида 20 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини тасдиқлади, дея хабар бермоқда ТАСС.

11-ноябр куни Грузия-Озарбайжон чегарасида C-130 ҳарбий-транспорт самолётининг қулаши оқибатида 20 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Соат 6:30да Грузия расмийлари билан келишилган ҳолда қидирув-қутқарув ишлари ва ҳалокат жойини текшириш ишлари бошланди, — дейилади хабарда.
Мудофаа вазирлиги аввалроқ туркиялик мутахассислар C-130 ҳалокатининг ҳолатлари ва сабабларини ўрганиши ҳақида хабар берган эди. Вазирлик маълумотларига кўра, самолёт қолдиқлари сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 атрофида топилган.
Туркия матбуотига кўра, самолёт маҳаллий вақт билан 13:20 да Туркияга жўнаб кетган ва ҳавога кўтарилганидан 27 дақиқа ўтиб у билан алоқа узилган.





