Ўзбекистоннинг ЖАРдаги биринчи элчиси тайинланди
Ашраф Хўжаев Ўзбекистоннинг Жанубий Африка Республикасидаги биринчи Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ЖАР президенти маъмурияти хабар берди.
Маросим президент меҳмонхонаси Сефако Макгатода бўлиб ўтиб, унда Хўжаев президент Сирил Рамафосага ишонч ёрлиқларини топширди.
Хўжаев Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон Миллий университети, Пекин университетини тамомлаган. Шунингдек у 2018 йилдан ТИВ Иқтисодий дипломатия департаменти бошқарма, бош бошқарма бошлиғи ва директори лавозимларини эгаллаган.
Бундан ташқари, Ашраф Ходжаев 2024 йил Қатардаги Ўзбекистон элчиси этиб хам тайинланган.