World Usability Day 2025 Ўзбекистонда: ҳаммабоп дизайн
29-ноябр куни Click компанияси, IT Community of Uzbekistan кўмагида, World Usability Day 2025 халқаро тадбирини ташкил этади.

Ушбу тадбир дизайнерлар, фойдаланувчи тажрибаси тадқиқотчилари, шунингдек инклюзив технологиялар бўйича мутахассисларни бир майдонга жамлайди.
Бу йилги тадбирнинг глобал мавзуси — «Emerging Technologies and Human Experience» («Янги технологиялар ва инсон тажрибаси»).
2025-йилда World Usability Day Ўзбекистонда инклюзивлик мавзусини ёритиб, замонавий рақамли ечимлар қандай қилиб жисмоний, сенсор ёки бошқа хусусиятларидан қатъий назар, барча фойдаланувчилар учун қулай ва фойдаланиш имкониятига эга бўлиши кераклигини муҳокама қилади.
Тадбирда дизайнерлар ва дастурчылардан ташқари, инклюзив интерфейслар яратиш бўйича экспертлар, технология компаниялари вакиллари, ижтимоий мослашув соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар, шунингдек инклюзив ҳамжамият иштирокчилари — жумладан, заиф кўрувчи фойдаланувчилар ва ногиронликка эга инсонлар қатнашади. Уларнинг иштироки технологияларни ҳакиқий фойдаланувчи нигоҳи билан баҳолаш имконини беради.
Дастур доирасида қуйидагилар режалаштирилган:
• сунъий интеллект ва янги технологияларнинг рақамли муҳитнинг қулайлиги ҳамда ижтимоий инклюзияга таъсири ҳақида панел муҳокамаси;
• UX-дизайн, инклюзив технологиялар ва AI бўйича мутахассисларнинг чиқишлари;
• рақамли маҳсулотларида қулайлик принциплари жорий этилган компанияларнинг амалий кейслари.
Спикерлар:
• Дмитрий Satin — CEO, UsabilityLab;
• Сухроб Абдусатторов — B2C тадқиқотчиси, Click;
• Михаил Терентьев — Mailfit асосчиси;
• Мадина Омонуллаева — маҳсулот тадқиқотчиси, Click;
• Алексей Иванов — асосчи ва раҳбар, Customer Experience Laboratory;
• Улуғбек Маматханов — инклюзивлик бўйича эксперт.
Шунингдек, WUD асосчиси Элизабет Розенсвейг, The Purple Practice раҳбари ва АҚШ Давлат департаментининг собиқ халқаро ногиронлар ҳуқуқлари бўйича бош маслаҳатчиси Кара Яр Хан, ҳамда Walmart компаниясининг Accessibility Center of Excellence директори Виктор Кализé иштирокида онлайн сессия ўтказилади.
Инклюзивлик — бу қўшимча функция эмас, технологияларнинг инсонӣ қиёфасидир. Маҳсулот ҳаммага очиқ бўлганда, у янада кучли бўлади, — дея таъкидлайди тадбир ташкилотчилари.
Тадбирда иштирок этиш бепул, ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Шахсан қатнашa олмайдиганлар учун тадбирнинг рус ва ўзбек тиллардаги онлайн трансляцияси тақдим этилади.
Жой: School 21
Бошланиш вақти: 11:30




