Фарғонада солиқ инспектори $30 минг пора билан ушланди

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг тадбиркорликни қўллаб қувватлаш хизмат кўрсатиш бўлими катта инспектори пора билан қолга тушди. Бу ҳақда давлат хафсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, ушбу мансобдор ўз укасига 2023 йилда Фарғона тумани ҳудудидан электрон аукцион орқали 30 йил муддатга ижара асосида берилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 48 сотих ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 000 АҚШ доллари талаб қилади.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқ идораси ходими ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, — дейилади хабарда.

Ҳозирда инспекторга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон