Ўзбекистонда камбағаллик ва ишсизликни 4,5% камайтириш режалаштирилди

2026-йилга бориб Ўзбекистонда камбағаллик ва ишсизлик даражаси 4,5 фоизгача камайиши кутилмоқда. Бу ҳақда президент билан учрашувда сўз борди.

Умуман, камбағалликни қисқартириш ва бандлик режаларини бажаришдаги масъулиятсизлик учун йил бошидан 261 нафар масъул ишдан олингани, яна 492 нафарига интизомий жазо берилгани маълум қилинди.

Эҳтиёжманд оилаларнинг энг оғир қатлами қолди. Бундай 400 минг оилани камбағалликдан чиқариш учун вилоят, туман ҳокимининг биринчи ўринбосарлари, бандлик, банк раҳбарлари, «маҳалла еттилиги» ўзини дунёқараши ва иш услубини ўзгартириши керак, — деди давлат раҳбари.

Келгуси йилда эса камбағаллик ва ишсизлик даражасини 4,5 фоиздан камайтириш мутасаддиларнинг асосий вазифаси бўлиши қайд этилди.

Шунингдек, кейинги йилда иқтисодиётга 450 триллион сўм кредит ажратилиши, 140 триллион сўми маҳалладаги кичик ва ўрта лойиҳалар учун берилиши белгиланди.

AI News