Камбағал оилаларга кредитларни сўндириш учун 250 млрд сўм ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг 612-сон қарори билан «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилаларга кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат қуйидаги тартибларни белгилайди:
• камбағал оилалар томонидан аризалар бериш ва уларни кўриб чиқиш;
• аризаларни баҳолаш ва улар бўйича хулоса чиқариш;
• тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларга кредитлар ажратиш ва уларнинг мониторинги.
Шу билан бирга, бизнесни очиш учун ноутбуклар ва бошқа асосий ускуналар, кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (фудтраклар), скутерлар, самокатлар ва бошқа мол-мулкларни харид қилиш учун гаровсиз кредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурининг ягона электрон платформаси «Oilakredit.uz» орқали ажратилади.
2025 йилда камбағал оилаларга кредитлар ажратиш учун Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида олдинги йилларда ажратилган кредитларнинг сўндирилиши ҳисобидан 250 млрд сўм ажратилади, — дейилади хабарда.
Тижорат банклари томонидан камбағал оилаларга ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловлари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади ва бу фоиз тўловлари давлат бюджетидан қамбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат банкларига қоплаб берилади.