Ўзбекистонда давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимлари иш ҳақи оширилади

22 ноябрь куни “Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 2025 йилда икки марта оширилади.

Қарорга кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

— 2025 йил 1 январдан бошлаб — 20 фоизга;

— 2025 йил 1 июлдан бошлаб — яна 15 фоизга оширилади.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.

Қарорлар