Канада Украинани қўллаб-қувватлаш учун 13,6 миллиард доллар сарфлади
Канада ҳукумати 2022 йилдан бери Украинани қўллаб-қувватлаш учун 19 миллиард Канада доллари (13,6 миллиард доллар) ажратди. Бу ҳақда бош вазир Жастин Трюдо Монреалдаги НАТО Парламент ассамблеясининг 70 йиллик сессиясида маълум қилди.
Биз Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтирдик, жорий можаро бошланганидан бери ҳарбий харажатларга 4,5 миллиард Канада доллари (3,2 миллиард доллар) сарфладик. Умумий олганда биз Украинани қўллаб-қувватлаш учун жами 19 миллиард Канада доллари ажратдик, — деди бош вазир.
Киев эҳтиёжлари учун сўнгги ҳарбий харажатлар ҳақида гапирар экан, у Оттава украиналик учувчиларни Ф-16 қирувчи самолётларини бошқариш учун ўқитишни молиялаштирганини, шунингдек, NASAMSга зенит-ракета тизимини топширганини айтди.
Трюдо, шунингдек, Канадада НАТОнинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби, “биз билан ҳеч қандай умумийлик бўлмаган бу узоқдаги мамлакатни нега қўллаб-қувватлаётганимизга ҳайрон бўлган фуқаролар бор” деди.
Унинг сўзларига кўра, Киевга берилаётган ёрдам Канадада истиқомат қилаётган Украинадан келган мигрантларнинг кўплиги, шунингдек, Оттаванинг “қоидаларга асосланган дунё тартибини сақлаш муҳимлигини тушуниши” билан боғлиқ.