Россияда ўзбекистонлик эркак томдан тушиб кетди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Муром кўчасида қурилиш вақти Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда 78.ru манбаси хабар берди.
Марҳум ўзбекистонлик 47 ёшли муҳожир бўлиб, қурилиш компаниясига монтажчи бўлиб ишгакирган. Қурилиш майдонида ишлаётганда у томдан йиқилиб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ишчида ҳимоя воситалари бўлмаган. Бундан ташқари, қурилиш жараёнида суғурта тизими ҳам қўлланилмаган.
Аввалроқ, Россиядаги қурилишда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.