Тошкент вилоятида фуқаро қариб 800 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди

Тошкент вилоятида ошхоналардан бирида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, катта моддий зарар етказган шахс фош бўлди, деб хабар берди Ўзэнергоинспекция матбуот хизмати.

Ўтказилган назорат тадбири натижасида фуқаро У.С. га қарашли ошхона ўз бошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 799 миллион сўмлик зарар етказилган, — дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Андижон шаҳрида ҳам 4,6 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона фош этилган эди.

 

Ўзбекистон