Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Насреддин Исматулло Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлди. Тегишли ўзгаришлар 18-ноябр куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон томонидан киритилди.

Президент фармони билан аввалги элчи Раҳмонзода Абдужаббор ўз лавозимидан озод этилди.

Давлат органларида тажрибага эга бўлган Насреддин Исматулло эса Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди, — дейилади хабарда.

Мазкур тайинловдан аввал Насреддин Исматулло Тожикистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Шунингдек, турли йилларда Австрия, Италия, Словакия, Венгрия ва Покистонда элчиси сифатида фаолият юритган.

AI News