Мексикадаги ЙТҲда 21 киши ҳалок бўлди

Мексиканинг марказий қисмида учта транспорт воситаси иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда расмийларга таяниб AP хабар берди.

Воқеа Пуэбла штатидаги Cуаcнопалан– Оахаcа автомагистралининг 31 километрида содир бўлган. Пуэбла штати Ички ишлар котиби Самуэл Агуилар Пала берган маълумотга кўра, учта транспорт воситаси тўқнашган.

Унинг сўзларига кўра, ҳалокат жойида 18 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна уч киши шифохонада вафот этган. Яна бир нечта инсон жароҳат олган, бироқ уларнинг сони ва аҳволи ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган.

Маҳаллий ОАВ хабар беришича, тўқнашувда йўловчи автобуси, ёқилғи ташувчи цистерна юк машинаси ва юк ташувчи микроавтобус иштирок этган.

Ҳозирча ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳақида расмий маълумот берилмаган.

 

Жаҳон