Мянмадаги сув тошқинлари қурбонлари сони қарийб 400 кишига етди
Мянмада Яги тўфони сабаб бўлган сув тошқинлари қурбонлари сони қарийб 400 кишига етди. Давлат маъмурий кенгаши маълумотларига кўра, 384 киши ҳалок бўлган, 89 киши бедарак йўқолган.
Табиий офатдан мамлакатнинг тўққизта вилояти ва штатларидаги 54 та аҳоли пункти жабрланган, бу умумий аҳоли пунктларининг қарийб 16 фоизини ташкил этади. 2 мингдан ортиқ уй бутунлай вайрон бўлган, 3,5 мингга яқин уй зарар кўрган.
Кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари сентябрь ойи охирида Мянмада содир бўлган «Яги» тўфони оқибати бўлган.
Майдан ноябргача давом этадиган ёмғирли мавсумда мамлакатда тез-тез сув тошқинлари ва кўчкилар содир бўлади. Дарёлар қирғоқларидан тошиб, аҳоли пунктларини сув босади.