Сирдарёда нарколаборатория ташкил этганлар фош бўлди
Сирдарё вилоятида нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати ҳабар берди.

Хусусан, Гулистон шаҳрида яшовчи, шахс ва унинг турмуш ўртоғи ҳозирда Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган фуқаро билан келишган ҳолда, унинг хонадонида синтетик наркотик моддалар тайёрлаб, «закладка» тарзида мижозларга етказиб бериш билан шуғулланишган.
Ушбу нарколабораториядан 4 кг 373 гр «Мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози, миксер, противогаз, зип-пакет ва қадоқлашда ишлатиладиган бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди, — дейилади хабарда.
Аниқланишича, ушбу шахслар МДҲ давлатлари бўйлаб интернет тармоғида синтетик наркотиклар сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ томонидан хориждан юборилган хом-ашёлардан фойдаланиб, гиёҳвандлик воситалари тайёрлашган.
Ҳозирда мазкур 3 нафар фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




