Тошкентда «Muhteshem Doner» кафесида оммавий заҳарланиш юз берди

Тошкентда 20 дан ортиқ киши тез тайёрланадиган таомларни истеъмол қилиб, заҳарланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 6-8 сентябрь кунлари 23 нафар фуқаро овқатдан заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилган.

Дастлабки ўрганишларга кўра, уларнинг барчаси 2024 йилнинг 5 сентябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчаси, 2-уй 2-А-хонадонда жойлашган МЧЖ «Muhteshem Doner» кафесида бир неча турдаги таомларни истеъмол қилганликлари маълум бўлди, — дейилади хабарда.

Ҳозирда мутахассислар умумий овқатланиш шохобчаси фаолиятини вақтинча тўхтатган. Шунингдек, истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олиниб, лаборатория текширувлари давом эттирилмоқда.

Тошкент