Туркияда 6 нафар ўзбекистонлик ва блогер Жасмин ҳибсга олинди
Ижтимоий тармоқларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бир гуруҳ ўзбекистонликлар қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги маълумотни тасдиқлади.
Ҳабарга кўра, жорий йил 29-сентябрь куни Истанбулда 6 нафар шахс, шу жумладан блогер «Жасмин» ҳам маҳаллий полиция томонидан қўлга олинган.
Шундан сўнг, 30-сентябрь куни Малтепе ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган.
Мазкур шахслар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда, — дейилади хабарда.
Тинтув тадбирлари давомида олинган ашёвий далиллар экспертизага юборилган. Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда.