Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган қозоғистонликлар сони 76% ошди
Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида қарийб 2 миллион нафар Қозоғистон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 857 минг нафарга ёки 76% ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
• қариндошларни йўқлаш – 1 685 849 нафар;
• хизмат юзасидан – 149 912 нафар;
• саёҳат – 143 898 нафар;
• ўқиш – 91 нафар;
• тижорат – 455 нафар;
• даволаниш – 6 063 нафар.
Шу давр ичида қарийб 1,1 миллион Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонга сафар қилган бўлиб, ушбу рақам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 338,5 минг нафарга ёки 47 фоизга ўсган.





