Тошкентда автобус 18 ёшли қизни уриб юборди
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида автобус ҳайдовчиси ёш қизни босиб кетди. Бу ҳақда шаҳар ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 19-сентябрь куни, соат 07:00 ларда Янгиҳаёт тумани Чоштепа 2-даражали йўли кўчасида содир бўлган.
Хусусан, «YUTONG» русумли автобус ҳайдовчиси, 2007-йилда туғилган пиёдани уриб юборганлиги натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида, пиёдага биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.