Фарғонага 15 мингдан ортиқ бадиий адабиётдан иборат «Китоблар карвони» етиб борди (фото)
Фарғона вилоятига 26 октябрь куни 22 номдаги 15 мингдан зиёд бадиий адабиётдан иборат «Китоблар карвони» етиб борди. Бу ҳақда вилоят Xалқ таълим бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан Фарғона вилоятидаги ўқувчи-ёшларга туҳфа сифатида ажратилиб, Тошкентдан йўлга чиққан 22 номдаги 15 222 дона бадиий адабиётдан иборат «Китоблар карвони» вилоятга етиб келган.
Аввалроқ Самарқанд вилоятига 97 номдаги 17 мингдан зиёд бадиий адабиётдан иборат «Китоблар карвони» етиб боргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманган вилоятига 21 октябрь куни 77 номдаги 4027 дона бадиий адабиётдан иборат «Китоблар карвони» етиб борган.