Бағдоддаги 2-ИДУМ математика фанига ихтисослаштирилади

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги 2-ихтисослашган умумий ўрта таълим мактаби 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб математикага ихтисослашган таълим муассасаси сифатида фаолият бошлайди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги XV сессиясида 2-ИДУМ директори Зоҳиджон Исомиддиновнинг маълум қилишича, 2019/2020 ўқув йилида мактабни 30 нафар ўғил-қиз тамомлаган бўлса, уларнинг 21 нафари республиканинг қатор олий ўқув юртлари талабалигига қабул қилинган. Битирувчиларнинг 1 нафари олий таълимни хорижий олийгоҳларининг Ўзбекистондаги филиалида, 3 нафари эса хорижий давлатларда давом эттиради.

Маълумот ўрнида, 2-ИДУМ битирувчиларининг олий ўқув юртига қабул қилиниши кўрсаткичи бўйича Фарғона вилоятида 2-ўринда турибди.

Аввалроқ Халқ таълими вазири ўринбосари, Бухоро тумани ҳокими, ПИИMA директори ҳамда Оҳангарон ҳокими ва ХТБ мудири Қоракўл Халқаро математика мактабига боргани ва унинг фаолияти билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар