Оҳангарон ҳокими ва ХТБ мудири «қоракўлча ўқитиш» методикаси билан танишди

Бухоро вилояти Қоракўл туманига 3 октябрь куни Оҳангарон ҳокими бошчилигидаги делегация келди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Қоракўл мактабларини  барча вилоятлар ва туманларда ташкил этиш юзасидан берган топшириғига асосан Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовнинг ташаббуси билан Оҳангарон шаҳри ҳокими Aкрам Эшонқулов бошчилигидаги делегация 3 октябрь куни Қоракўл туманида бўлган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ташриф давомида шаҳар ҳокимига Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шухрат Сотволдиев, Оҳангарон шаҳар ХТБ мудири Зухриддин Деҳқонов ва мавжуд 9 та умумтаълим мактабларидан вакил сифатида келган математика ўқитувчилари ҳамроҳлик қилган.

Хабарда айтилишича, Оҳангарон шаҳри ҳокими Aкрам Эшонқулов томонидан Республика миқёсида Навоий ва Сирдарёдан кейинги Қоракўл мактабини Оҳангарон шаҳрида ташкил қилиш учун аллақачон ҳаракат бошлаб юборилганлиги таъкидланган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, меҳмонлар Қоркўлча ўқитиш методикаси асосчиси сифатида эътироф этилган Тўхтамурод Жумаев хонадонида ҳам бўлиб, устозни юксак мукофотга сазовор бўлганлиги билан муборакбод этган.

Қайд этилишича, Тўхтамурод Жумаевга Оҳангарон шаҳри ҳокими томонидан зарбоф тўн кийдирилиб, таълимда эришилган ютуқларнинг заҳмати, ушбу ўқитиш услубининг юзага келиш жараёнларида дуч келинган қийинчиликлар ва муваффақиятлар ҳақида суҳбат қурилган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Фарҳод Умаров Қоракўлда қиймати 50 миллиард сўм бўлган халқаро математика мактабига боргани ҳамда 573 минг доллар инвестиция ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳа билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар