Футбол бўйича ЖЧ-2026 га қачон ва қаерда қуръа ташланиши эълон қилинди
АҚШ президенти Доналд Трамп футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтадиган манзил ва санани маълум қилди.
Жорий йилнинг 5 декабрь куни айнан шу ерда, Вашингтондаги Кеннеди марказида футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу жаҳон чемпионати спорт тарихидаги энг йирик ва энг мураккаб воқеа бўлади. Кеннеди марказида эса унинг ажойиб очилиш маросими бўлади, — деди Трамп (РБК иқтибос келтиради)
Шунингдек, Оқ уйдаги тадбирда ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам иштирок этди. Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мекцикада бўлиб ўтади. Турнирда илк бор 48 та жамоа иштирок этади ва финал Нью-Жерсидаги «Метлайф-стэдиум»да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, июн ойида Ўзбекистон тарихида илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олган эди.