«Мени фаросатсиз деган одамга жавобим шунақа». Хонанда Санжай Зоҳиршоҳ Жўраев билан ёзишмасини эълон қилди
Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев отасининг қўшиқларини ҳеч қандай рухсатсиз, шартнома тузмасдан айтиб келаётган Санжайни қаттиқ танқид қилгани айтилган эди. 3 декабрь куни хонанда Санжай ўзининг Instagram саҳифасида Зоҳиршоҳ Жўраев билан ёзишмасини эълон қилди.
У ёзишмани видео шаклида жойлаган ва «Мени фаросатсиз деган одамга жавобим шунақа» дея изоҳ қолдирган:
«2017 йил ноябрь ойидан бошлаб 1 йил илтимос қилганман. Зохиршоҳ укажон, дадангга кўрсатгин, розилигини олай деб. Лекин бир йил алдаб юрди мени. Aндиша дейдими? Бундан ортиқ яна қанақа ҳурмат бўлиши мумкин? Бориб эшигининг тагида ётиб олишим керак эдими? Чиқармас эдим бу видеони, лекин мен мажбурман, исбот қилишга! Бир йил жавоб берилмади. Русларда бир мақол бор, ‘Молчание знак согласия’ деган. 2018 йилнинг 22 ноябрида YouTube’га қўйилди! Aллоҳ ҳаммасини кўриб турибди».
https://www.instagram.com/tv/CIVo_deJ6Le/?utm_source=ig_embed
Шунингдек, Санжай бир кун аввал қўйган постида Зоҳиршоҳ Жўраевга «кел бошқача жавоб қил» дея изоҳ қолдирган:
«Кел бошқача жавоб қил! Хоҳлаган вақтингда, хоҳлаган жойингда! Фаросат хақида сен менга гапирма, кўрдим берган интервьюнгни, мен рэпер эмасман, сен биринчи жанр ажратишни ўрганиб ол! Мен лично сенга берганман қўшиқни, дадангга кўрсатгин, розиликларини олиб бер деб! Ўғил бола эмасман, агар шу гаплар бўлмаган бўлса!».
Маълумот ўрнида, Aктриса Халима Ибрагимова ўзининг Instagram саҳифасида Зоҳиршоҳ Жўраевнинг Санжайга нисбатан айтган гапларини, танқидини маъқуллаган ва у тўғри иш қилганини таъкидлаган.
«Санжайга бўлган муносабатни кўрдим. Менимча Зоҳиршоҳ тўғри иш қилган сабаби катта устозлар қўшиқларини бузиб, кавер қилиб айтилганини ҳазм қилолмайди… Кавер қилишдан олдин устозни олдидан ўтиш керак эди, рухсат сўраб, балки рози бўлишмасди лекин олдидан ўтгани қолар эди», — дея изоҳ қолдирган актриса.
https://www.instagram.com/p/CIV9cKcBiWP/
Эслатиб ўтамиз, хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев YouTube’даги «Salom Live» кўрсатувига берган интервьюсида Санжайга нисбатан муносабати ҳақида гапириб, уни танқид қилган эди.
Шунингдек, аввалроқ xонанда Санжай бир қанча қўшиқ ва шеърларни муаллифларнинг розилигисиз ижро этгани сабабли унинг «иши» судга оширилдигани хабар қилинганди. У «Гулбадан», «Атиргулим, атрингни соч», «Карвон» каби қўшиқларнинг муаллиф — Ўзбекистон ҳалқ артисти Шерали Жўраев ҳамда шеърлар муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимовдан ҳеч қандай розилик олмасдан ва улар билан шартнома тузмасдан, аслини ўзгартирган ҳолда ижро этиб келган.