«Ўзи билади кимга иккинчи хотин бўлиб текканини». Луиза Расулова Дилноза Кубаева унга ўрнак бўлолмаслигини айтди
Актриса Луиза Расулова ўзининг Instagram саҳифасига журналист Сардор Комиловга мурожаат тарзда олинган видеони жойлаб, унда бир қанча актрисалар, жумладан, Дилноза Кубаевани кескин танқид қилди.
Актриса сўз бошида Сардор Комилов билан бўлган воқеани айтиб ўтган:
«Ассалому алайкум, ҳурматли Сардор ака. Бу мурожаатим сизга тўғридан тўғри етиб боради деган умиддаман. Сизга ўхшаб қалам орқасига беркиниб, ёки Instagram’дан шерлик қилиб, аёллар билан уришиб, исмимни ҳаттоки ёзмабсиз. Кимга тегишли эканлиги лекин менга етиб келди. Мен сизга тўғридан-тўғри исмингизни айтиб мурожаат қилябман. Ичингизда шунча дардингиз бор экан, нима учун ўша куни мени кўриб шуни айтмадингиз. Нима учун юзимга айтмадингиз, қочиб кетдингиз хотинларга ўхшаб. Агар шу номусимга тегадиган гапларингизни юзимга айтганингизда мен тарсаки туширар эдим, солардим айлантириб. Нима учун айтмадингиз, эркаксиз-ку тўғрими?».
Шунингдек, Луиза Расулова Сардор Комилов унга қиёс қилиб кўрсатган актрисалар, жумладан, Дилноза Кубаевани танқид қилиб, улар унга ўрнак бўлолмаслигини таъкидлаган:
«Сиз нималар деб ташламабсиз мени. Қанақадир актрисаларга қиёслагансиз. Дилноза Кубаева ёки айтиб ўтган актрисаларингизга мени қиёслаб ўтирманг. Улар мен учун ‘пример’ эмас. Дилноза Кубаевага келадиган бўлсак, ўзи билади менга ким эканлигини, ким бўлишимни ва кимга неччинчи хотин бўлиб текканини. Хоҳласангиз интервью қилиб сўраб олинг. Яна айтаман, менга улар ‘пример’ эмас! Ўрнак бўладиган инсонларни гапиринг. Сиз ўзингиз Ўрнак эмассиз. Аввал пичоқни ўзингга ур, оғримаса бировга. Яна кўп актрисалар ҳақида гапиргансиз. Яъни қиёслаб, худди улар гул мен эса балчиқдан чиққанман. Санаб ўтган актрисаларингизнинг бирортаси 17–18 ёшли вақтимда, сизнинг лойиҳаларингизга бориб юрганимда умуман келмаган, cиз биласиз буни.
Қачондир кетини ковлаб юрган инсонларингизни ҳозир менга ўрнак қилиб кўрсатябсизми. Сизни ҳурмат қилмай қўйганимнинг сабаби ҳам шу. Чунки сиз хотинлардан баттарсиз, улардан баттар шаллақисиз. Улар билан олишасиз, нимасинидир ковлайсиз, сизга ким қўйибди ковлашни. Қачонлардир Юлдуз Усмонованинг ҳам ёпиқ тақдимотида иштирок этганман, йиғлаб мен ҳам дардимни айтганман. Ўша ёпиқ тақдимотларини ўткизиб, Юлдуз опа яхши бўлиб юрган пайти, у билан яхши бўлиб юрган пайтиз ҳамма яхши эди. Юлдуз опа билан ҳам уришдингиз-ку, ковлаб керакмас нарсаларни айтингиз, ваҳоланки, ўша инсон журналистлар ичида битта сизни тан оларди, сиз ўша инсонни яхши кўриб, ҳурмат қилардингиз».
https://www.instagram.com/p/CJbSLe0hPb-/
Шунингдек, Луиза Расулова унга ўрнак қилиб кўрсатилган бирорта актриса халққа ёрдам бермаслигини, бирортасининг ҳам шахсий фонди йўқ эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.
«Мени фохшага чиқариб қўйибсиз. Сиз менга қайсидир актрисаларни ўрнак қилиб кўрсатманг. Ҳўп, айтингчи менга ўрнак қилиб кўрсатган қайси бир актрисаларингизнинг шахсий фонди бор? Қайси бири одамларга ёрдам кўрсатмоқда? Ҳаммаси ўзининг чўнтагига уради. Санаб ўтганларингиз сипо кийиниб халққа яхши кўриниши мумкин, лекин уларнинг ҳам ўзига яраша тарихи бор. Менга уларни ўрнак қилиб кўрсатманг!» — дейди актриса.