Испаниядаги сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар 95 кишига етди

Испанияда сув тошқинлари қурбонлари 95 кишига етди. Уларнинг аксарияти Валенцияда. Бу ҳақида DW хабар бермоқда.

Қурбонларнинг катта қисми Валенцияда бўлган — 92 киши. Икки киши Кастиля-Ла-Манча минтақасида, яна бири Андалусияда ҳалок бўлди. Шу билан бирга, журналистлар Испания ҳудудий сиёсат вазири Анхел Виктор Торресга таяниб, бу рақам фақат дастлабки маълумотлар эканлигини ва ўсишда давом этиши мумкинлигини айтишмоқда.

31 октябрь, пайшанба кунидан бошлаб ҳукумат мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Берлин ва Б тошқиндан кейин Испанияга ёрдам таклиф қилди

Европа Иттифоқи Испания қутқарув хизматларига ёрдам бериш учун ўзининг Cоперниcус сунъий йўлдош тизимидан фойдаланмоқда. Бу ҳақида Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ўзининг Х ижтимоий тармоқдаги аккаунтида маълум қилди.

Берлин сув тошқинлари пайтида Испанияга ёрдам таклиф қилди. Германия канцлери Олаф Шолс Берлин Мадрид билан «эҳтимолий ёрдам ҳақида мулоқотда» эканлигини айтди. Германия ички ишлар вазири Ненси Фезер, ўз навбатида, сув тошқинларини «даҳшатли табиий офат» деб атади.

Аввалроқ, Испанияда сув тошқинлари сабабли 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлганини маълум қилган эдик.

Жаҳон