Бухорода $35 минга заҳарли симоб сотганлар ушланди

Бухорода 35 минг АҚШ долларига кучли заҳарли ва тақиқланган симоб сотган шахслар қолга олинди. Бу хақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди

Хусусан, ушбу вилоятда 2 шахс ўзаро тил бириктириб, мамлакатда эркин сотилиши тақиқланган, 3 дона флаконда бўлган жами 343 гр симоб моддасини 35 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 185-1-моддаси 2-қисми «б», «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Симоб ва уни ўз ичига олган бирикмаларни эркин сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки ундан маиший шароитда фойдаланишга рухсат берилмайди. Шунингдек, у кучли заҳарлилик даражасига эга бўлиб, мамлакатимиз ҳудудида эркин айланиши тақиқланади, — деб таъкидланди.

AI News