Теlegram Қозоғистонда офис очади

Теlegram ноқоқнуний контентни ўчириш бўйича расмий ҳамкорлик қилиш мақсадида Қозоғистонда офис очишини маълум қилди. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.

Қозоғистон рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев АҚШ Савдо палатаси ва йирик компаниялари вакиллари билан учрашувда Теlegram офиси очилиши айтди.

Биз, шунингдек, ноқонуний контентни тезкор олиб ташлаш ва зарарли каналларни блоклаш мақсадида Теlegram билан фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз. Қонунчилигимизга кўра, Теlegram, WhatsApp ва ТikTok каби интернет платформалари энди Қозоғистонда ўз вакилига эга бўлиши шарт. Теlegram билан уларнинг вакилини тайинлаш ва офис очиш бўйича клшувга эришилди — бу контент устидан назоратни кучайтириш йўлидаги муҳим қадам, дея Мадиевнинг сўзларини келтирмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Вазирлик маълумотларига кўра, йиғилишда Apple ва Меta компаниялари вакиллари ҳам иштирок этган. Мадиев, шунингдек, Қозоғистон Рақамли ривожланиш вазирлиги «Фирибгарлик схемаларига қарши курашиш учун Меta билан ҳамкорликни бошлаганини» айтди. «Меta вакиллари Қозоғистон дуч келган интернет-фирибгарлик кўплаб мамлакатлар учун кенг тарқалган муаммо эканлигини таъкидладилар», — дейилади вазирлик хабарида.

Жаҳон