Каттақўрғонда «темир дафтар»га киритилган оилаларга 11 та юк ташувчи мотоцикл берилди (фото)

Самарқанд вилояти Янгиқўрғон туманида «темир дафтар»га киритилган фуқароларга имтиёзли банк кредити асосида юк ташишга мўлжалланган аравачали мотоцикллар топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 6 октябрь куни туман ҳокимлигининг ташаббуси билан «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг яна 11 нафар аъзосига узоқ муддатли имтиёзли банк кредити асосида юк ташишга мўлжалланган аравачали мотоцикллар топширилган.

Фото: Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Туманда яна 11 нафар фуқаронинг бандлиги таъминлангани билан бир қаторда фуқаролар оиласида доимий даромад манбаи яратилган. Туманда камбағалликни қисқартиришга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Фото: Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Самарқанд шаҳрида қанча оила «темир дафтар»дан чиқарилгани маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар