Когон тумани Халқ қабулхонасида янги тайинловлар амалга оширилди

Бухоро вилояти Когон тумани Халқ қабулхонасида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вилоят Халқ қабулхонаси ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Когон тумани Халқ қабулхонаси мутахассиси лавозимига Тешаев Наврўзбек Толибович тайинланди.

Фото: Бухoро вилоят Халқ қабулхонаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Тешаев Наврўз Толибович 2016 йилда Бухоро Давлат университетини тамомлаган, 2016—2017 йилларда Бухоро туманидаги 6-сонли умумтаълим мактаби психологи, 2017—2018 йилларда Бухоро вилояти Халқ қабулхонасида раҳбар ёрдамчиси, 2018—2020 йилларда Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда Қоровулбозор тумани бўлимида турли лавозимларда фаолият юритиб келган.

Шунингдек, Когон тумани Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси лавозимига Ражабов Ихтиёр Тўлаевич тайинланди.

Фото: Бухoро вилоят Халқ қабулхонаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, Ражабов Ихтиёр Тўлаевич Ички ишлар органлари тизимида бир неча йиллар турли лавозимларда хизмат қилган, 2019 йил февраль ойидан ҳозирги кунга қадар Когон тумани Халқ қабулхонаси мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Аввалроқ Нарпай тумани ҳокимига янги ўринбосар, Пайариқ туман халқ таълими бўлимига янги мудир, Республика мусиқа ва санъат коллежига раҳбар ҳамда Ўзбекистон бош вазирининг ташқи меҳнат миграцияси бўйича янги маслаҳатчиси тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти статистика бошқармаси раҳбарлигига Толиб Сидиқов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси рахбарлигига Ҳусан Тўхтаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи этиб Шерали Темиров тайинлангани маълум қилинган.

Янгиликлар