Конимехда «Lada Largus» ҳайдовчиси туяни уриб юборди (фото)
Навоий вилояти Конимех туманида фуқаро 14 октябрь куни йўлда ҳаракатланиб кетаётган туяни уриб юборган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 14 октябрь куни соат 10:00 ларда Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи A-379 автомобил йўлининг 81 километрида Конимех—Зарафшон йўналишида 1965 йилда туғилган ҳайдовчи Р.М. «Lada Largus» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб йўлда ҳаракатланиб кетаётган (юридик шахсга тегишли бўлган) туяни уриб юборган. Ушбу ҳодиса оқибатида туя қурбон бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Aввалроқ Булунғурда «Жигули» уриб юборган 44 ёшли пиёда ҳодиса жойида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.