Норин ва Поп туманларида пахта топшириш режаси 100 фоизга бажарилди
Наманган вилояти Норин ва Поп туманлари 2020 йилги пахта топшириш бўйича шартнома режасини 100 фоизга бажарди.
Таъкидланишича, Норин туманидаги 140 та фермер хўжалиги ҳар бир гектардан 35,1 центнердан пахта етиштириб, давлатга 21 182 тонна пахта хом ашёсини топшириши белгиланган. Туман 19 октябрь ҳолатига кўра режани 100 фоизга бажариб, 21 283 тонна пахта топширган. Шунингдек, Поп тумани ҳам 28 854 тонна билан шартнома режасини 101 фоизга бажарган.
Қайд этилишича, бунда кластер корхоналари хизматчилари, Наманган шаҳридан ташриф буюрган минглаб ҳашарчилар, ихтиёрий равишда қўшимча даромад топиш мақсадидаги иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳам иштирок этган.
Аввалроқ Наманган туманида пахта топшириш режаси 100 фоизга бажаргани ҳақида хабар берилганди.