Ўзбекистон Қаҳрамони Ғайратдин Хўжаниязов 72 ёшда вафот етди
Ўзбекистон Қаҳрамони, тарих фанлари номзоди, профессор Ғайратдин Хўжаниязов 19 октябрь куни 72 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар берди.
Ғайратдин Хўжаниязов 1948 йилда Қораўзак туманида туғилган. 1972 йилда Қорақалпоқ давлат педагогика институтининг тарих факультетини тугатган.
Aрхеолог 1980 йиллардан бери Aрка Қорақалпоғистон, Кубла Қорақалпоқ, Қизил Қалъа, Жампик Қалъа, Миздахонда олиб борилган археологик экспедицияларга раҳбарлик қилган. У 1989—1991 йилларда UNESCOнинг «Буюк Ипак йўли — мулоқот йўли» халқаро экспедициясида Хива, Хўжайли, Чимбой шаҳарларининг ёшини аниқлашда иштирок этган.
Ғайратдин Хўжаниязов 2015 йилдан 2019 йилгача Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида фаолият юритган. У 2003 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2008 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган.
Aввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Ҳабибулла Абдуалиев 88 ёшида вафотгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қорақалпоғистонлик комик актёр 37 ёшида вафот этгани хабар қилинган.