Пешкуда Қоракўл таълим тизимига ихтисослашган мактаблар тармоғи фаолияти йўлга қўйилади
Бухоро вилояти Пешку тумани ҳокими Амрилло Назаров, туман прокурори Шуҳрат Ҳикматов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ниёзий Болтаев ҳамда Пешкў туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Улуғбек Мухторов Қоракўл Халқаро математика мактабида бўлди, деб хабар берди туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Пешкў тумани сектор раҳбарлари Халқаро математика мактабида амалга оширилаётган таълим жараёнлари ва мактабнинг ютуқлари билан танишган.
Ташриф якунида Қоракўл таълим тизимига ихтисослашган мактаблар тармоғи фаолиятини йўлга қўйиш анъанаси Пешкў туманида давом эттирилишига келишилган. Шунингдек, мактаб директори Пешку туманида Халқаро математика мактаби ташкил этилишида ўз ёрдамини аямаслигини, Республика ҳудудида бу каби мактаблар сонини кўпайишида ёрдам беришга доим тайёр эканлигини билдирган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Қоракўл Халқаро математика мактаби тажрибасининг методик қўлланмаси яратилиши ҳақида хабар берилганди.