Ромитан тумани ҳокими Қоракўл халқаро математика мактабига борди (фото)

Ромитан тумани ҳокими Хуршид Тоҳиров бошчилигидаги делегация 12 октябрь куни Қоракўл халқаро математика мактабига борди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, ҳокимлик делегацияси халқаро математика мактабидаги таълим жараёнлари билан танишган. «Қоракўлча» ўқитиш методикасининг тарғиботчиси бўлган ўқитувчиларнинг дарс ўтиш техникалари намойиш қилинган.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

«Ромитан туман ҳокими бошчилигидаги делегация аъзолари мактаб фаолияти фақатгина қатъий интизом ва машаққатли меҳнатга асосланганлигига гувоҳ бўлди.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қоракўл мактабининг таълимидан андоза олиб, туман раҳбарлари томонидан Ромитан туманидаги мактабларда шу таълим тизимини жорий этишга киришилди», дейилади ҳокимлик хабарида.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизматиФото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Бухоро тумани ҳокими Қоракўл Халқаро математика мактабига боргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Пешкуда Қоракўл таълим тизимига ихтисослашган мактаблар тармоғи фаолияти йўлга қўйилиши хабар қилинган.

Янгиликлар