Хитойда зилзила қурбонлари сони 120 кишидан ошиб кетди
Хитой таркибидаги Тибет автоном ҳудудида юз берган 6,8 магнитудали зилзила оқибатида қурбонлар сони 120 кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда Sky news хабар берди.
Маълум қилинишича, табиий офат оқибатида 188 киши жароҳатланган. Мингдан ортиқ бино зарар кўрган. Ҳодиса жойида бир ярим минг нафар қутқарувчи ишламоқда. Хитой ҳукумати вайрон бўлган ҳудудлар аҳолисига ёрдам бериш учун 13,5 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди.
Хитойнинг раиси Си Цзиньпин ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча имкониятларни ишга солишни буюрди. У иккиламчи офатларнинг олдини олиш, жабрланганларни жойлаштириш ишларини тўғри ташкил этиш ва зилзила оқибатларини бартараф этиш ишларини сифатли олиб боришга чақирди.
Аввалроқ, зилзилада 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ҳақда хабар берган эдик.