Ўзбекистон Канада билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Ўзбекистон Канада ва Панама билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ўз LinkedIn’даги саҳифасида маълум қилди.

Уруновнинг айтишича, бозорга кириш масалалари бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколлар Ўзбекистоннинг ташкилотга кириш бўйича ишчи гуруҳнинг 11-йиғилиши доирасида имзоланган.

Шунингдек Урунов, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш учун яна учта давлат билан келишувга эришиши қолганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон АҚШ, Хитой, Буюк Британия, Европа Иттифоқи каби давлатлар билан ЖСТга кириш бўйича музокараларни якунлаган.

AI News