Андижонда 2 кишида коронавирус аниқланди. 6 нафар бемор соғайди
Андижон вилоятида 25 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 2 кишида коронавирус аниқланди, 6 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 2 таси Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, вилоятда 6 нафар бемор коронавирусдан соғайган.
Маълумот учун, Андижон вилоятида 25 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 1174 нафарни ташкил этмоқда. Вилоятда 1149 нафар бемор соғайган, 2 киши вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда 4 киши коронавирусга чалиниб, 7 нафар бемор касалликдан соғайганди.