Aндижонда салкам 170 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи дориларни машина эшигига яширган шахс қўлга олинди

Aндижонда қиймати 168 миллион сўмлик 5600 дона «REGOPEN 300 гр» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини эшик қопламалари орасига яширган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Божхона қўмитаси матбуот хизмати

Хабарга кўра, Aндижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш, божхона аудити бўлими ходимлари ва вилоят ДХХ ҳамда ИИБ вакиллари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, тезкор тадбир давомида фуқаро М.A. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида мазкур шахс хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 168 миллион сўмлик 5600 дона «REGOPEN 300 гр» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини эшик қопламалари орасига яшириб олганлиги аниқланган.

Фото: Божхона қўмитаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қувада 40 қути «Лирика»ни 3 минг долларга сотган шахслар ушлангани ҳамда Тошкент туманида вирусга қарши дориларни 131 миллион сотаётган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар