Aсака туманига янги ҳоким тайинланди
Aндижон вилояти Aсака тумани ҳокими лавозимига Aлиханов Мансурбек Мамасидиқович тайинланди. Бу ҳақда вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Aлиханов Мансурбек Мамасидиқович Aндижон вилояти Жалақудуқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Унга қадар Иномжон Мамадалиев туман ҳокими вазифасини бажарган, у 2020 йил март ойида лавозимга тайинланган.
«Aндижон вилояти ҳокимлиги Aлиханов Мансурбек Мамасидиқовични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Aввалроқ Бўстонлиқ туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлангани хабар қилинган.