Бағдодда 2022 йилнинг январь ойидан бошлаб тиббий буюмлар ва техникалар ишлаб чиқарилади

Фарғона вилояти 2022 йилнинг январь ойидан тиббий буюмлар ва техникалар ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Таъкидланишича, Бағдод туманидаги «Моддий-техника таъминоти базаси» кичик саноат зонасида Жанубий Корея билан ҳамкорликда ташкилланган корхонада тиббиёт буюмлари ва техникаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа 3 босқичда амалга оширилади. Дастлаб тиббиёт буюмлари ва техник жиҳозларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилса, 2023 йилнинг иккинчи чорагидан сутни қайта ишлаш ва кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Тадбиркор Нурматжон Комиловнинг маълум қилишича, 2022 йилнинг январь ойида иш бошлаши кутилаётган янги лойиҳа учун ўз маблағи ҳисобидан 13 миллиард сўм, шунингдек, хорижий ҳамкорларнинг 3,2 миллион доллари қийматидаги инвестиция маблағлари жалб қилинмоқда.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги aхборот хизмати

Лойиҳанинг 3-босқичи 2024 йилнинг март ойига мўлжалланган. Корхона тўлиқ қувват билан иш бошлагач, ишчилар сони 245 нафарга етади. Бизнес лойиҳани тайёрлашда ишлаб чиқаришни мўлжаллаган маҳсулотларга хориждаги ва ички бозордаги талаблар ўрганилди. Ҳисоб-китоб ва таҳлиллар асосида хорижий инвесторлар лойиҳага жалб қилинган. Корхонада йилига 12,5 миллиард сўмлик ва 3,5 миллион доллар қийматида маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Қайд этиш лозим, мазкур саноат зонасида бизнес юритиш учун қулай инвестициявий муҳит яратилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Aйни кунларда ҳудудга 3 минг 500 погонометр масофадан табиий газ тармоғи тортилмоқда.

Aввалроқ Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти 2,5 миллиард сўмга таъмирлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар