Балиқчида 2 та «Nexia» тўқнашиб кетиши оқибатида 2 киши вафот этди

Андижон вилояти Балиқчи туманида 18 октябрь куни 2 та «Nexia» тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати

Хабарга кўра, Балиқчи туманида 18 октябрь куни соат 15:00 да 40 ёшли Ф.Х. «Nexia» русумли автомашинасини Балиқчи тумани Балиқчи—Ўрмонбек автомобиль йўлида бошқариб келаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада шу йўналишда қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 53 ёшли А.Ў.нинг бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати

Оқибатда «Nexia» автомашина ҳайдовчиси Ф.Х. ва йўловчи 53 ёшли Ж.М. ҳодиса жойида вафот этган. Ҳар иккала автомашинадаги яна 3 нафар йўловчи ва бошқа бир ҳайдовчи турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб, касалхонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Мингбулоқда 3 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Тошлоқда вояга етмаган бола ЙТҲ оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар