Бизнес-омбудсман наманганлик тадбиркорга солиқ қарздорлигини ундириб берди
Бизнес-омбудсман Намангандаги тадбиркорга солиқ қарздорлигини ундириб берди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Хабарга кўра, Наманганда жойлашган «Дўзанда қурилиш таъмир» корхонаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва жавобгар 7-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳисобидан 5 036 440 сўм ундириб беришини сўраган.
Аризада келтирилишича, «Дўзанда қурилиш таъмир» ҳусусий корхонаси 2018 йилдаги 5 363 485 800 сўмлик айланма маблағларнинг 30 340 000 сўм қисми фаолияти бюджет томонидан молиялаштириладиган 7-сонли Давлат ихтисосолаштирилган мактаб-интернати билан 2018 йилдаги шартномавий муносабатлар бўйича амалга ошириладиган айланма даромадларга тўғри келади. Хусусан, «Дўзанда қурилиш таъмир» хусусий корхонаси фаолияти давомида 7-сонли мактаб-интернати ўртасида 2018 йил 21 августда 62-сонли 30 340 000 сўмлик шартнома тузган. Ўтган вақт давомида шартнома шартларида кўрсатилган барча бандлари хусусий корхона томонидан тўлиқ бажарилган.
Суриштирув жараёнида хусусий корхонанинг шартномавий манфаатлари 7-сонли мактаб-интернати томонидан тўлиқ қаноатлантирилмагани маълум бўлган. Суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар мактаб-интернат «Дўзанда қурилиш таъмир» ҳусусий корхонаси фойдасига 5 036 440 сўм зарарни ва 17 840 сўм почта харажатларини ундиришга буйруқ чиқарган.
Аввалроқ Бизнес-омбудсман девони Бўстонлиқда олиб қўйилган ер учун компенсация тўламаган ҳокимликдан давлат божи ундириши, Бизнес-омбудсман девони Тошкент вилоятидаги корхона фойдасига 840 млн сўмдан ортиқ маблағ ундириб бергани ҳақда хабар қилинганди.