Бўстон адлия бўлими мансабдори 3 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга тушди

Aндижон вилояти Бўстон тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси пора олаётган вақтда ушланди.

Давлат хавфсизлик хизмати Aндижон вилояти бошқармаси ва Прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у фуқародан 3000 доллар пора олаётган олган вақтида ушланган.

Маълум бўлишича, у аввал суд тизимида ишлаганлиги боис, ушбу пул эвазига фуқарога нисбатан жиноят ишлари бўйича Aндижон вилояти суди томонидан кўрилаётган апелляция ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Эслатиб ўтамиз, Расул Кушербаев борига қаноат қилмайдиган нафси бузуқларга лавозим бермаслик кераклигини айтгани , Андижонда ҳокимликдаги танишлари орқали 2 гектар ер олиб беришни айтиб, эвазига 30 минг доллар сўраган мансабдор қўлга олингани ҳамда Фарғонада ҳоким қарори бўйича суд ишини ҳал қилиб беришини айтиб тадбиркордан 500 доллар пул олган адлия ходими қўлга олингани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар