Бухоро шаҳри бўйлаб 5 кун давомида 40 минг туп дарахт кўчати ўтқазилади (фото)
Бухоро шаҳрида Ландшафт санъати Ассоциацияси ва «Кнауф» компанияси ҳамкорлигида 29 октябрь куни Арк қўрғони ён-атрофида 150 та дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Маълум қилинишича, экилган дарахт турлари ҳудуднинг шўр тупроқларига яхши мослашган. Кейинчалик дарахтлар шаҳар ҳокимлиги қарамоғига ўтиб, улар муносиб парваришланади. Шаҳар ҳудудини янада кўкаламзорлаштириш учун вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилот ва компаниялар томонидан тарихий иншоотлар атрофлари бўйлаб турли манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилган.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Аввалроқ Ўзбекистоннинг сув танқис ва тупроғи шўр бўлган ҳудудларида павловния дарахти плантациялари ташкил этилиши ва Бухоро туманида умумий қиймати 25 млрд сўмлик интенсив боғ барпо этилиши ҳақида хабар қилинганди.