Бухоро туманида куз фаслида 200 тонна балиқ маҳсулоти олинади

Бухоро туманидаги балиқ саноат корхонаси ҳавзаларида 200 мингдан ортиқ балиқ чавоқлари ташланиб, ушбу ҳавзалардан куз фаслининг ўрталарига бориб 200 тонна балиқ маҳсулоти олиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ЎзA хабар берди.

Хабарга кўра, корхонада махсус инкубацион банкалар мавжуд бўлиб, уларда 300 мингта майда балиқ сақланмоқда. Шунингдек, ҳозирда корхонада 20 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Олинаётган даромад ҳисобидан балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ишга туширилган. Шу билан бирга хўжаликда балиқлар учун омихта ем тайёрлаш ҳам йўлга қўйилган.

Фото: ЎзA

Қайд этилишича, туман ҳокими Қаҳрамон Дўстов тумандаги балиқ саноат корхонасида бўлиб, у ерда интенсив усулда балиқ етиштириш, балиқлар учун омухта ем ишлаб чиқариш, тайёр ва ярим тайёр балиқ маҳсулотларини аҳолига етказиб бериш борасидаги ишлар билан танишди.

Фото: ЎзA

Туман раҳбари ҳудудда балиқчиликни янада юқори босқичга кўтариш, корхона фаолиятини кенгайтириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш каби масалаларда фикр алмашган. Мавжуд муаммолар жойида бартараф этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ғиждувонда 85 та иссиқхона қуришга 1,75 миллиард сўм кредит ажратилгани ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири Пешкуда камбағалликни қисқартириш бўйича лойиҳалар муҳокамасини ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар