Бухорода арзонлаштирилган гўшт ярмаркаси ташкил этилди (видео)

Бухоро вилояти ҳокимлиги ва 2-сектор мутасаддилари билан ҳамкорлигида 17 август куни «Тўқимачи» деҳқон бозорида гўшт ярмаркаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастури хабар берди.

Маълум бўлишича, ярмаркада нархлар аҳолига қулайлаштирилган. Гўштларнинг санитария қоидаларига амал қилган ҳолда сотилиши, сифати ва нархи 2-сектор мутасаддилари томонидан назоратга олинган.

Истеъмолчиларнинг айтишича, гўштлар 45 минг сўмдан сотилмоқда.

Аввалроқ Бухорода Қурбон ҳайити муносабати билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил қилинган эди.  Шунингдек, Андижонда «кўчма дўкон»лар ташкил қилиниб, аҳолига қулай нархда маҳсулот сотгани ҳам хабар қилинган эди.

Янгиликлар