Бухорода ажрашган ва ажрашиш ёқасида бўлган салкам 17 минг оила яраштирилди
Бухоро вилоятида жами 1665 та низоли оила яраштирилиб, 268 нафарига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, оила-турмуш доирасидаги низоли ҳолатлар мавжуд бўлган 1665 та оиланинг муаммолари маҳалланинг ўзида кўриб чиқилиб, 1415 тасининг нотинчлигига барҳам берилган. Шунингдек 596 та оила ажралиб кетишдан сақлаб қолинган.
Жойлардаги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари вакиллари билан ҳамкорликда якка тартибда профилактик ишлар олиб борилганлиги натижасида жами 1665 та низоли оиларнинг яраштиришга эришилган. Ижтимоий кўмакка муҳтож аёлнинг 826 нафари ишга жойлаштирилган, 292 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, 268 нафарига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишда кўмаклашилган, 6 нафарини шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари қайта тикланган. 230 нафарига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун яқиндан кўмак берилди ва 7 нафар зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахслар реабилитация қилиш марказларига жойлаштирилган.
Аввалроқ Бухорода Миллий гвардия бошқарма психологлари томонидан 40 дан ортиқ оилаларнинг бузилиши олди олингани ҳақида хабар берилганди.